Бугун
9
Ўзбек

«Гулистон» халқаро ўртоқлик баҳсида майдонга тушади

Футбол
26 июн, 12:59
Сирдарё вилояти жамоаси «Марказ» минтақасида 9 та ўйинда 9 та ғалаба қозониб, пешқадамлик қилмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Гулистон» халқаро ўртоқлик баҳсида майдонга тушади
Фото: Гулистон ПФК

Биринчи лиганинг етакчи жамоаларидан бири «Гулистон» 29 июндан тайёргарликни бошлайди.

Йиғин давомида жамоа бир қатор ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади. Хусусан, 26 июл куни жамоа Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол»га қарши ўйнайди. 4 июл куни «Металлург» билан куч синашади.

Шунингдек, «Каттақўрғон» ва «Ғазалкент» жамоалари ҳам жамоанинг назорат баҳсидаги жамоалар рўйхатидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, гулистонликлар «Марказ» минтақасида 9 та ўйинда 9 та ғалаба қозониб, пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FK Guliston FK Guliston
Бугунги янгиликлар