«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш «Тоттенҳэм» клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, мисрлик форвард кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун «шаҳарликлар»ни тарк этмоқчи.
Футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётган «тақачилар» эса Мармушни сотиб олиш истагини билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Роберто Де Зерби ҳам унинг трансферига қаршилик қилмаган.
Ўтган мавсумда Омар барча турнирлар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушди, саккиз бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва учта голли узатма муаллифига айланди.