Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино имкон қадар ҳар куни жаҳон чемпионати-2026нинг иккитадан ўйинига ташриф буюрмоқчи.
Манбанинг маълумотига кўра, мезбонлар АҚШ, Канада ва Мексика шаҳарлари орасидаги масофани шахсий самолётида учиб ўтмоқчи. ФИФАдаги манбалар тиғиз тақвимга қарамай, Инфантино кунига иккитадан ўйинни бевосита стадиондан томоша қилмоқчи эканлигини тадиқлади.
Илк бор 48 жамоа иштирок этаётган ЖЧ-2026 19 июлга қадар давом этади.