Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 3-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Конго ҳам жуда ажойиб жамоа, тажрибага эга, жисмоний томондан яхши шаклланган. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртага ўйин бошқача бўлади, чунки биз иккита энг юқори даражадаги рақиблар билан ўйнаб бўлдик. Охирги баҳс осон кечмади, уни таҳлил қилдик.
Дарвозабон алмаштирилгани? Биринчи баҳсда Ўткир Юсупов яхши ўйин кўрсатди. Биз шунчаки бошқа посбонимизга ҳам имконият беришни хоҳладик. Бизда юқори даражадаги 3 дарвозабонимиз бор.
Мен барчага имконият беришга ҳаракат қиляпман, чунки бу жуда ҳам муҳим тажриба ҳисобланади.
Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганяпмиз. Бу турнирда жамоа сифатида ўсишимиз мумкин. Чунки юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам ривожланишимизга хизмат қилади.
Босим? Мен илк кунларданоқ футболчиларга нисбатан босимни йўқотишга ҳаракат қилганман. Қуръадан кейин ҳам босимсиз ўйнаш кераклигини айтдим.
Эртага аввалги баҳсларга нисбатан эркинроқ ўйин бўлади. Чунки аввалги икки турда биз жуда кучли рақиблар билан ўйнадик. Шу сабабли бўлажак ўйин биз учун бошқача бўлади.
Мен мураббий сифатида ўйин сифатини оширишга, футболчиларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни ишга солиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», — деди италиялик мутахассис.
Ўзбекистон — Конго ДР баҳси Тошкент вақти билан 28 июн куни соат 04:30да бошланади. Африкаликларда 1 очко бор, Каннаваро жамоасида эса очко йўқ.
«Конгони ютишга ҳарақат қиламиз» — Каннаваро гуруҳдаги сўнгги ўйин, дарвозабонни алмаштиргани ва ЖЧ тажрибаси ҳақида
Футбол
26 июн, 16:05
Ўзбекистон бош мураббийи Жаҳон чемпионати 3-тури ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
Foto: UFA
27.06.2026, 19:30
Жаҳон чемпионати
Конго Демократик Республикаси
-
:
-
Ўзбекистон