«Реал» яримҳимоячиси Дани Себалос билан хайрлашганини эълон қилди.
Томонлар аввалроқ ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишга келишиб олишганди.
«Реал» ва Дани Себалос ўзаро келишувга кўра ҳамкорликни якунлашга қарор қилди. Футболчи 2017 йилдан буён «Реал» сафида тўп тепиб келди ва клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирида жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлди.
У асосий жамоа сафида етти мавсум давомида 215 та баҳсда иштирок этиб, 16 та совринни қўлга киритди: 3 марта Чемпионлар лигаси, 4 бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта УЕФА Суперкубоги, 2 бор Ла Лига, 1 марта Испания кубоги, 3 бор Испания суперкубоги.
«Реал» Дани Себалосга клуб шарафини ҳимоя қилган йиллари давомидаги садоқати, профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради ҳамда унга ва оиласига ҳаётининг янги босқичида улкан муваффақиятлар тилайди.
«Реал» унинг уйи бўлган ва доим уйи бўлиб қолади», — дейилади клуб баёнотида.
«Реал» Себалос билан хайрлашганини эълон қилди
Футбол
26 июн, 15:40
29 ёшли яримҳимоячи Мадрид клубида 16 та соврин қўлга киритди.
Foto: Getty Images