Лондонда ўтказилаётган теннис бўйича «Уимблдон» «Катта дубулға» турнирининг саралаш баҳслари якунига етди.
Саралашнинг сўнгги босқичида кортга чиққан ўзбекистонлик икки теннисчи иродали ғалабага эришиб, асосий даврага йўл олишди.
Мария Тимофеева – Ҳитер Уотсон (Буюк Британия) 3:6, 6:2, 6:1
Полина Кудерметова – Алина Чараева (Нейтрал спортчи) 4:6, 6:4, 6:1
Шу тариқа, 29 июн старт оладиган турнирнинг асосий даврасида Камилла Раҳимова, Полина Кудерметова ҳамда Мария Тимофеева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.
Камилла Раҳимова – Анхелина Калинина (Украина);
Полина Кудерметова – Людмила Самсонова (Нейтрал спортчи);
Мария Тимофеева – Беатриз Мая (Бразилия).
