«Ланс» Микаэл Кюизансни ўз сафига қўшиб олди.
26 ёшли француз билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома тузилди.
Журналист Флориан Плеттенберг ёзишича, трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этди.
Кюизанс сўнгги мавсумни Бундеслига-2да «Ҳерта» сафида ўтказган.
Яримҳимоячи фаолияти давомида «Бавария», «Марсел» ва «Боруссия» Мёнхенгладбах клубларида ҳам ҳаракат қилган.
«Ланс» Кюизансни сотиб олди
Футбол
26 июн, 18:20
Франциялик яримҳимоячи «Ҳерта»дан трансфер қилинди.
Foto: RC Lens