Live
2
Ўзбек

Дембеле Энрикенинг кутилмаган қарорига ижобий муносабат билдирган

Футбол
5 сентябр, 15:27
Франция матбуотига кўра, «ПСЖ» ҳужумчиси бош мураббийнинг захирада қолиш ҳақидаги қароридан ҳайратланган.
Дембеле Энрикенинг кутилмаган қарорига ижобий муносабат билдирган
Foto: Getty Images
04.09.2026 FT Лига 1 Франция ПСЖ ПСЖ 1 : 2 Монако Монако

«ПСЖ» 3-турда «Монако»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Усман Дембеле баҳсни захира ўриндиғида бошлади ва 68-дақиқада майдонга тушди, аммо жамоасининг мағлубиятини ўзгартира олмади.

L’Équipe хабарига кўра, Дембеле аввалги йиғинда дам олгани сабабли «Монако»га қарши асосий таркибда майдонга тушишини кутганди. Шу боис Луис Энрикенинг қарори футболчини ҳайратда қолдирган.

Бироқ манбага кўра, футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар яхши ва улар ўртасида ҳеч қандай зиддият мавжуд эмас. Энрике эса қарорини футболчининг мавсум бошидаги юқори юкламаси билан изоҳлади.

«Усман УEФА Суперкубоги ва Франция чемпионлари кубогида катта куч сарфлади. Шундан сўнг бироз дам олди. «Монако»га қарши у 20–25 дақиқа жуда яхши савияда ўйнади. Энди унинг ўйин вақтини аста-секин оширамиз ва кейинги баҳсларда ҳам шундай давом этамиз», — деди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 10 сентябр куни Чемпионлар лигасида «Слован Братислава»га қарши баҳс олиб боради. Дембеле ушбу баҳсда асосий таркибга қайтиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Монако Монако
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар