Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Рис Жеймс орқа сон мушакларидан жароҳат олгани сабабли Жаҳон чемпионатининг камида иккита ўйинини ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда The Guardian.
«Челси» футболчиси Ганага қарши 0:0 ҳисобида якунланган беллашувдан сўнг мушакларида оғриқ сезган.
26 ёшли Жеймс жума куни Канзас-Сити шаҳрида жамоа билан машғулотларда қатнашмади. Англия машғулотдан кейин Ню-Йоркка йўл олди, инглизлар у ерда гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида Панамага қарши майдонга тушади.
Ҳимоячи 3-тур ўйинини, шунингдек, 1/16 финал баҳсини ҳам ўтказиб юборади.
Жеймс Англиянинг ЖЧдаги икки ўйинини ўтказиб юборади
Футбол
26 июн, 18:35
Ҳимоячи Гана билан баҳсда орқа сон мушакларидан жароҳат олди.
Foto: Getty Images