Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Конгога қарши ўйинда оқ либосда ўйнайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
«Эртага, 28 июн куни Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Конго ДРга қарши ўйин ўтказади.
Ушбу баҳс олдидан FIFA вакиллари ҳамда жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда мусобақа регламентига оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, бу учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Фабио Каннаваро Конго ДРга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтганди.