Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 3-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Асосий мақсадимиз — бизни қўллаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз — илк ғалабага эришиш.
Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак, гол уришга интилиб орқани унутмоқчи эмасмиз. Биринчи навбатда ютуққа эришиш муҳим. Асосий мақсад — тартибли ўйин намойиш этиб, ғалабани қўлга киритиш.
Мухлислар? Улар куч бериб туришди. Нафақат майдондаги, балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлаб туришларини ҳис қилдик. Уларга албатта миннатдорчилик билдирамиз ва уларни бўлажак ўйинда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.
Ўзбекистон — Конго ДР баҳси Тошкент вақти билан 28 июн куни соат 04:30да бошланади. Африкаликларда 1 очко бор, Фабио Каннаваро жамоасида эса очко йўқ.
Элдор Шомуродов: «Илк голимизни урдик. Энди вазифамиз — биринчи ғалабага эришиш»
Футбол
26 июн, 16:30
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Конгога қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: UFA
27.06.2026, 19:30
Жаҳон чемпионати
Конго Демократик Республикаси
-
:
-
Ўзбекистон