Бугун
9
Ўзбек

Десабр: «Ўзбекистонга қарши баҳсда кўпроқ таваккал қилишимизга тўғри келади»

Футбол
26 июн, 01:14
Конго ДР – Ўзбекистон ўйини 28 июн куни Тошкент вақти билан соат 04:30да старт олади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Десабр: «Ўзбекистонга қарши баҳсда кўпроқ таваккал қилишимизга тўғри келади»
Фото: Getty Images
27.06.2026, 19:30 Жаҳон чемпионати Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Конго ДР миллий жамоаси бош мураббийи Себастян Десабр Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмайди. Чунки улар яхши ҳимояланади. Шунга қарамай, биз бор кучимизни сарфлаймиз. Ўйинга қадар куч тўплашимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонга қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади. Чунки дуранг бизни қаноатлантирмайди.

Дастлабки икки ўйинга қараганда кўпроқ таваккал қилишимиз лозим. Колумбияга ютқазганимиз аламли. Дуранг қайд этганимизда ҳаммаси яхши бўларди. Аммо рақиб жамоанинг кучли эканлигини унутмаслик керак. Бу баҳсдаги хатолардан тўғри хулоса қилишимиз керак», — дея Десабринг сўзларидан келтиради geosuper.TV нашри.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР – Ўзбекистон ўйини 28 июн куни Тошкент вақти билан соат 04:30да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар