Бугун
9
Ўзбек

Неймар «Цинциннати» клубидан норози бўлди

Футбол
26 июн, 01:26
Футболчининг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар амал қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Неймар «Цинциннати» клубидан норози бўлди
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар MLS вакили «Цинциннати» клубининг уни трансфер қилиш борасидаги ишларидан норози бўлиб қолган. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манбага кўра, Америка клуби 34 ёшли футболчи вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаган бўлса-да, жараён кутилганидек тез кечмаяпти.
Шу сабабли Неймар трансфер масаласидаги ишлар суст бориши туфайли ҳафсаласи пир бўлган.

Маълум бўлишича, Неймар фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. У янада юқори савияда ўйнаш ва жаҳон чемпионатидан сўнг ўзи учун энг мақбул вариантлардан бирини танлашни истамоқда.

Қайд этилишича, «Цинциннати» ва Неймар ўртасида якуний келишувга эришилмаган. Футболчининг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар амал қилади.

Бугунги янгиликлар