Live
2
Ўзбек

Нико Уилямс жароҳати ҳақида: «Бу ҳаётимдаги энг оғир кунлардан бири»

Футбол
27 июн, 17:50
Испаниялик вингер жароҳати ҳақида фикр билдириб, рақиб футболчисини танқид қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нико Уилямс жароҳати ҳақида: «Бу ҳаётимдаги энг оғир кунлардан бири»
Foto: Getty Images
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Уругвай Уругвай 0 : 1 Испания Испания

Испания миллий жамоаси вингери Нико Уилямс ЖЧ-2026 доирасида Уругвайга қарши баҳсда (1:0) олган жароҳати юзасидан муносабат билдирди.

Аввалроқ футболчининг ўнг сонининг ички мушагидан жароҳат олгани маълум бўлганди. Шу сабабли унинг турнирнинг қолган қисмида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

«Бу ҳаётимдаги энг оғир кунлардан бири. Мен ҳамкасбимнинг ҳафсаласи пир бўлгани ва тушкун кайфият таъсирида қилган ҳаракати оқибатида яна жароҳат олдим. Менимча, бу вазиятнинг олдини олиш мумкин эди, чунки бу қўполлик мутлақо кераксиз эди», — деб ёзди Уилямс ижтимоий тармоқларда.

Шунингдек, у тезроқ сафга қайтишга умид қилаётганини ҳам таъкидлади.

«Бу мени тўхтата олмайди. Мен яна футбол ўйнаш, бахтли бўлиш ва одамларга қувонч улашиш учун охиригача курашаман. Бу ҳикоя ҳали якунлангани йўқ. Умид қиламанки, тез орада яна ушбу Жаҳон чемпионатида кўришамиз», — деди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Уилямс Уругвай яримҳимоячиси Николас Де ла Крус билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олган эди. Испания миллий жамоаси 1/16 финалдаги навбатдаги баҳсини 2 июл куни ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар