Уругвай футбол ассоциацияси (AUF) жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликлар фонида миллий жамоани қайтиши учун режалаштирилган чартер рейсни бекор қилди. Бу ҳақда журналист Марин Чаркеро хабар берди.
Манбага кўра, миллий жамоанинг ҳар бир футболчиси АҚШдан ўз мамлакатига алоҳида, оддий тижорат авиақатновлари орқали қайтишга мажбур бўлади.
Уругвай жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида учта ўйиндан сўнг 2 очко жамғариб, H гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди.