Live
2
Ўзбек

Галярдо Уругвай миллий жамоасини бошқариши мумкин

Футбол
27 июн, 16:48
Марсело Биелса ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Галярдо Уругвай миллий жамоасини бошқариши мумкин
Фото: Getty Images

Аргентиналик мутахассис Марсело Галярдо Уругвай миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий номзодга айланди. Бу ҳақда PasesUruguay саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, жаҳон чемпионати–2026дан эрта чиқиб кетганидан сўнг Уругвай бош мураббийи Марсело Биелса ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда. Унинг ўрнига эса энг эҳтимолий номзод сифатида айнан Галярдо кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай миллий жамоаси мундиал гуруҳ босқичида учта ўйиндан сўнг 2 очко жамғариб, H гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
Бугунги янгиликлар