Испания миллий жамоаси жаҳони чемпионати гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Уругвай миллий жамоасини мағлубиятга учратди (1:0).
Шу тариқа испанлар расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 34 та ўйинга етказди ва бу борадаги жаҳон рекордини янгилади.
Таъкидлаш лозим, аввалги рекорд Бразилия миллий жамоасига тегишли бўлиб, Лотин Америкаси вакиллари 1993 ва 1998 йиллар оралиғида қаторасига 33 баҳсда мағлубият нималигини билмаган.
Маълумот учун, Испания миллий жамоаси сўнгги бор 2023 йил 28 март санасида Евро-2024 саралашида Шотландияга имкониятни бой берган.