Уругвай миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади.
Марсело Биелса бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичининг 3-турида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, Жанубий Америка вакиллари 3 та ўйинда 2 очко тўплаб, H гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Уругвай бунга қадар Саудия Арабистони билан 1:1, Кабо-Верде билан эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Шу тариқа, жамоа кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатида ҳам мусобақанинг кейинги босқичига чиқа олмади. Уругвайликлар 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Жанубий Корея ва Португалиядан ортда қолганди.