Бугун
28
Ўзбек

ЖЧ-2026. Кабо-Верде 1/16 финал босқичида Аргентинага қарши майдонга тушади

Футбол
26 июн, 22:30
Учрашув Майами шаҳрида бўлиб ўтади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Кабо-Верде 1/16 финал босқичида Аргентинага қарши майдонга тушади
Фото: 433
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Кабо-Верде Кабо-Верде 0 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентина миллий жамоаси мундиал 1/16 финал босқичида Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.

Аргентиналиклар гуруҳ босқичини J гуруҳида 1-ўринда якунлаган бўлса, Кабо-Верде H гуруҳида 2-поғонани эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашув 3 июл куни Майами шаҳрида бўлиб ўтади.

H гуруҳида 1-ўринни олган Испания миллий жамоаси эса 1/16 финал босқичида J гуруҳининг 2-ўрин соҳиби билан куч синашади. Бу жамоа Австрия ёки Жазоир бўлиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кабо-Верде Кабо-Верде
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар