Ироқ миллий жамоаси ўз тарихидаги жаҳон чемпионатларида ўтказган барча 6 учрашувда мағлубиятга учради.
Давом этаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-турида Грэм Арнолд шогирдлари Сенегалга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бундан аввал Ироқ Норвегия (1:4) ва Францияга (0:3) ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа I гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, мусобақа билан хайрлашди.
Шу тариқа, Ироқ миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида ўтказган барча 6 учрашувда мағлуб бўлди. Умумий тўплар фарқи — 2:16.
Қайд этиш лозим, ироқликлар жаҳон чемпионатида икки марта қатнашган бўлиб, илк иштирокини 1986 йилда ўтказган.