Бугун
28
Ўзбек

Испания мундиаллар тарихида илк бор гуруҳ босқичида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади

Футбол
27 июн, 02:00
Жамоа дарвозасини учала учрашувда ҳам Унаи Симон қўриқлади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Испания мундиаллар тарихида илк бор гуруҳ босқичида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади
Фото: Getty Images
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Уругвай Уругвай 0 : 1 Испания Испания

Испания миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор гуруҳ босқичини бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан якунлади.

Испанияликлар жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-турида Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бунга қадар Луис де ла Фуэнте шогирдлари Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, Саудия Арабистонини 4:0 ҳисобида таслим этганди.

Шу тариқа, испанияликлар 7 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Қайд этиш лозим, Испания миллий жамоаси дарвозасини учала учрашувда ҳам «Атлетик» посбони Унаи Симон қўриқлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар