Айнан улар туфайли футболчи 804 кунни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлган, деб хабар бермоқда The Touchline нашри ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.
Англия миллий жамоаси ва «Челси» клуби қанот ҳимоячиси Рис Жеймс фаолиятидаги 24-жароҳатини орттириб олди.
Ҳозирда Жеймс тизза ости пайидаги жароҳатини даволашга киришиб кетган. Аввалроқ футболчи Англия миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги камида 2 та ўйинини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Сешанба, 24 июн куни Ганага қарши ўйиндан кейин футболчи мушакларидаги оғриқ ҳақида айтган, жума куни эса жамоанинг умумий машғулотида иштирок этмаган. Жамоа бош мураббийи Томас Тухел матбуот анжуманида Жеймс Ню-Йоркдаги Панамага қарши ўйинда майдонга туша олмаслигини тасдиқлади. Агарда жамоа плей-офф босқичига чиқишни уддаласа, ҳимоячи 1/16 финал баҳсини ҳам ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси Хорватияни (4:2) мағлубиятга учратиб, Гана билан дуранг (0:0) ўйнади ва 4 очко билан L гуруҳида етакчилик қилмоқда.