«Ливерпул» клуби ва Англия миллий жамоаси собиқ аъзоси Жейми Каррагер мундиалда унинг ишончини оқлай олмаган, ҳафсаласини пир қилган жамоа ҳақида гапирди.
- Испания мени ҳафсаламни пир қилди. Улар яққол фаворит сифатида кўрилганди, аммо мен учун улар ортиқ жаҳон чемпионати фаворити эмас, - дея Каррагер сўзларидан иқтибос келтирди Испаниянинг AS нашри.
Ўз навбатида, Каррагер шуни қўшимча қилдики, испанларни ғолиблик учун номзодлар қаторидан чиқариб юбориш тўғри бўлмайди, лекин жамоа жаҳон чемпионлиги учун курашда етарлича ёрқин ўйин намойиш қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, испанлар мундиал гуруҳ босқичида 2 та ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, биринчи ўриндан 1/16 финалга йўл олишди.