Белгия миллий жамоаси устози Руди Гарсия жамоасининг жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур доирасида Янги Зеландия устидан қозонилган ишончли ғалабадан (5:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
Айнан йирик ҳисобдаги ғалаба белгияликларга гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
— Эрон ва Мисрга қарши ўйинлар билан таққослаганда қандай фарқ сездингиз?
— Самарадорликда. Балки бизда худди шунча ёки ундан ҳам камроқ вазият бўлгандир, лекин бу сафар ҳужумларни якунлашда самаралироқ ҳаракат қилдик. Гол урганингизда барчаси ўзгаради. Хотиржамликни сақлаб қола олган шогирдларимни ғалаба билан табрикламоқчиман. Уларга ишонгандим — айниқса етакчиларимизга. Тўғрисини айтаман: Уларни «ўз даврини» яшаб бўлган дейишлари менга умуман ёқмади. Агарда мамлакатда бундай даражадаги футболчилар бўлса, уларни қўллаб-қувватлаш зарур. Йигитлар барчасига майдонда жавоб беришди: Троссарддан 2 та гол, Де Брунеда гол ва ассист, Лукакудан яна битта гол. Белгия миллий жамоаси «қариялари» буни амалга оширишди. Шу нарсани алоҳида таъкидламоқчи эдим, — дея Гарсия сўзларидан иқтибос келтирди Niewsblad.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Мексика ва Канадада ўтаётган мундиал 19 июлга қадар давом этади.