Эрон миллий жамоаси сардори Меҳди Торимий ФИФА ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларига танқид ёғдирди. Сиэтлда Миср билан 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг, бу натижа эронликлар учун плей-оффга чиқиш имконини сақлаб қолган бўлса-да, ҳужумчи мундиал жамоаси учун логистика муаммолари ва ҳеч қандай ёрдам йўқлиги туфайли фалокатга айланганини маълум қилди.
«Биз бу ҳақда аввал бошиданоқ шикоят қиляпмиз. Бу фалокат, Жаҳон чемпионати эмас. Чинакам фалокат. Биз профессионал мусобақадаги профессионал ўйинчилармиз, бу нотўғри, бу адолатсизлик. Агар ФИФА буни адолатли деб ҳисобласа — уларга яхши. Аммо бу адолатдан эмас. Ким бизга ёрдам беришни истайди? Ҳеч ким ёрдам бермайди. Ҳеч ким. Бизнинг муаммоларимиз учун ким жавобгар бўлиши керак? ФИФА? Билмайман. АҚШ? Билмайман — менга бирор бир исм айтинг. Инфантино биринчи ўйиндан кейин кийиниш хонамизга келиб, барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА амалда ҳеч нарса қилгани йўқ», — дея Торимий сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашри.
Маълумот учун, Эрон уч очко билан учинчи ўринларни эгаллаган энг яхши саккиз жамоадан бири сифатида 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритиш умидида бошқа гуруҳлардаги вазиятни кузатмоқда.