Миср миллий жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги Эронга қарши баҳсда (1:1) жароҳат сабаб 57-дақиқада захирага олинди.
Миср миллий жамоаси техник директори 34 ёшли ҳужумчининг тизза ости пайида муаммолар аниқланганини тасдиқлади. Миср футбол ассоциацияси ўйинчига жароҳатнинг оғирлигини аниқлаш чуқур тиббий кўрик тайинланганини маълум қилди. Тикланиш муддатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Миср миллий жамоаси 5 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.
Маълумот учун, Мисрликларнинг 1/16 финал босқичидаги рақиби Австралия миллий жамоаси бўлади.