Бугун тунда Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Панамага қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Журналистлар саволларига жавоб берар экан тажрибали мутахассис футболчиларнинг ҳолати ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Жароҳатланган Рис Жеймс ҳақида:
«Умид қиламизки, у кейинги баҳсда бизга ёрдам бера олади. Жароҳат жиддий бўлиб чиқиши мумкин, аммо ҳозирча умид бор. Қолган футболчилар бўлажак баҳсга тўлиқ тайёр».
Райс ва Андерсон ҳақида:
«Эллиот ва Деклан сафда. Уларнинг иккиси ҳам умумий гуруҳда шуғулланди. Ганага қарши ўйиндан кейин кичик муаммолар юзага келганди, лекин тикланиш учун вақт етарли бўлиб чиқди. Айтганимдек Рис Жеймсдан бошқа барча футболчиларимиз сафда ва жангга тайёр».
Букайо Сака ҳақида:
«Мана бир неча кундирки, у оғриқлар ва ҳар қандай ноқулайликлардан тўлиқ фориғ бўлди. У ўйнашга, илк дақиқалардан майдонга тушишга тайёр».
Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси Хорватияни (4:2) мағлубиятга учратиб, Гана билан дуранг (0:0) ўйнади ва 4 очко билан L гуруҳида етакчилик қилмоқда.