Live
8
Ўзбек

Нурсултон Рўзибоев россиялик рақибини биринчи раундда мағлуб этди

MMA
27 июн, 11:35
Бу орқали Рўзибоев фаолиятидаги 37-ғалабасига эришди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Нурсултон Рўзибоев россиялик рақибини биринчи раундда мағлуб этди
Фото: Getty Images

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида UFC Fight Night 280 турнири давом этмоқда. Унда ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга кўтарилди.

3 раундлик ўрта вазн тоифасидаги беллашувда Нурсултон рақибини илк раунддаёқ сабмишен орқали таслим этди.

Бу орқали Рўзибоев фаолиятидаги 37-ғалабасини нишонлаган бўлса, Андрей Пуляев 5-мағлубиятини қабул қилиб олди.

Маълумот учун, ушбу турнирнинг марказий жангларида Рафаэль Физиев (Озарбайжон) мексикалик Мануэл Торресга қарши беллашади. Шунингдек, россиялик Шарабутдин Магомедов бразилиялик Мишел Перейрага қарши октагонга кўтарилади.

Бугунги янгиликлар