Франция ва «Арсенал»нинг собиқ яримҳимоячиси Патрик Виейра «Рома» аъзоси Куадио Конени айни пайтда Франциянинг энг кучли марказий яримҳимоячиси деб атади.
«У «Рома» сафида А Серияда жуда яхши мавсум ўтказди. Жаҳон чемпионатига эса бир неча жароҳатлардан сўнг етиб келди.
Мен учун у ҳозир Франциянинг энг яхши яримҳимоячиси. Мен уни Орелен Чуамени ва Адриен Рабиодан ҳам юқори қўяман. Чунки у жуда ҳаракатчан, агрессив, тўпни яхши олиб қўяди ва техник жиҳатдан юқори савияга эга. У ҳужумларни бошлай олади, тўпни олдинга олиб чиқади ва рақиб ҳимоя чизиқларини ёриб ўтишни билади.
Менга «ишчи от» деган таъриф ёқмайди. Ҳа, у тўпни олиб қўйишда кучли, аммо унда бошқаларда йўқ фазилат бор — у олдинга ўйнашни яхши билади.
Баъзида Чуамени ҳафсалани пир қилади. У жуда кўп орқага ёки ён томонга пас беради. Конеда эса олдинга узатмалар кўпроқ», — деди Виейра.
Маълумот учун, Куадио Коне ўтган мавсум «Рома» сафида А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди. ЖЧ-2026да эса Франция миллий жамоаси сафида 2 та ўйинда иштирок этди.