Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Тожикистонда йиғин ўтказмоқда.
Улуғбек Бақоев жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Клубнинг собиқ кипери Милан Митрович ортга қайтган. У 7 йил давомида жиззахликлар сафида ўйнаган. Мавсумнинг биринчи қисмини Сербия қуйи лигасида ўтказган.
Шунингдек, яримҳимоячи Жамшид Болтабоев ҳам машғулотларга қўшилган. У биринчи даврани «Андижон»да ўтказган эди. Водийликлар сафида Суперлигада 7 та ўйинда майдонга тушган.