Live
2
Ўзбек

«Ливерпул» Бруно Гимараеш бўйича «Нюкасл» билан боғланди

Футбол
27 июн, 15:40
Мерсисайд клуби бразилиялик яримҳимоячи трансфери юзасидан дастлабки қадамни ташлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Ливерпул» Бруно Гимараеш бўйича «Нюкасл» билан боғланди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараеш ёзги трансферлар ойнасида «Ливерпул»нинг асосий нишонларидан бири бўлиб турибди.

Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, мерсисайдликлар футболчи бўйича «Нюкасл»дан маълумот сўраган. Бироқ айни пайтда клублар ўртасида фаол музокаралар олиб борилмаяпти.

Манбага кўра, «Ливерпул» аввалроқ 28 ёшли бразилиялик яримҳимоячининг вакиллари билан ҳам мулоқот қилган, аммо ҳозирча расмий таклиф юбормаган.

Таъкидланишича, Гимараеш учун курашда ҳозирча «Арсенал» олдинда бормоқда. Шунга қарамай, «Нюкасл» ўзининг етакчи футболчисини жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

Бруно Гимараеш ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар