«Арсенал» клуби «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тоналини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида белгилади.
TEAMtalk хабарига кўра, «тўпчилар» яқин кунларда «қарғалар»га италиялик футболчи учун қарийб 93 миллион евро миқдорида расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Бу орқали лондонликлар «Нюкасл»нинг позициясини билиб олишни истамоқда. Ўз навбатида клуб Тоналини жамоада сақлабқ олишни истамоқда.
Ўтган мавсумда Сандро барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Нюкасл» билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.
Аввалроқ Тонали трансфери бўйича музокараларни «Манчестер Сити» ҳам олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.