Бугун
28
Ўзбек

Гимараэс «Нюкасл» билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Футбол
27 июн, 14:15
Футболчининг «қарғалар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Гимараэс «Нюкасл» билан шартномани узайтирмоқчи эмас
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Бруну Гимараэс клуб раҳбариятига шартномани узайтириш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» бразилиялик 27 ёшли футболчини трансфер қилиш бўйича ҳаракатларни кучайтиришга қарор қилган. Лондонликлар аввал бир неча бор рад жавобини олган бўлса-да, энди яна янги уриниш қилишга тайёр.

Футболчининг «қарғалар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

«Тўпчилар» футболчи учун тахминан 94 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Бироқ «Нюкасл» раҳбарияти ҳозирча ўз талаб қилаётган нархини очиқламаган ва унинг бундан анча юқори бўлиши керак деб ҳисобламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар