Live
2
Ўзбек

«Реал» Пасни 2027 йилда ортга қайтаришга ишонмоқда

Футбол
27 июн, 16:03
Мадрид клуби аргентиналик яримҳимоячини қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Пасни 2027 йилда ортга қайтаришга ишонмоқда
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Нико Паснинг келажагини узоқ муддатли режа асосида кўрмоқда.

АS нашри хабарига кўра, «Комо» 21 ёшли яримҳимоячини 60 миллион еврога сотиб олишга келишиб олган. Трансфер келаси ҳафта расман эълон қилинади.

Шу билан бирга, «Реал» шартномага 2027 йилда футболчини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш бандини киритади.

Манбага кўра, мадридликлар дастлаб Паснинг 2026/27 йилги мавсумдаёқ жамоага қайтишини режалаштирганди. Бироқ футболчи Жозе Моуринио қўл остида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига шубҳа қилган.

Шу сабабли аргентиналик яримҳимоячи фаолиятини ҳозирча «Комо»да давом эттиришни маъқул кўрган. Италия клуби ўтган мавсум якунларига кўра Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида «Реал» Нико Пасни 9 миллион еврога қайта сотиб олиш бандини фаоллаштирганди. Ўтган мавсум у А Серияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар