Live
2
Ўзбек

Нюбел «Бавария»ни тарк этиши кутилмоқда

Футбол
27 июн, 17:00
Нюбелнинг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Нюбел «Бавария»ни тарк этиши кутилмоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Александр Нюбел ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клубини тарк этиши кутилмоқда.

Журналист Эртан Сюзгуннинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда 29 ёшли кипер трансфери бўйича «Бешиктош» қизиқиш билдирган.

Манбага кўра, немис дарвозабони ҳам Истанбул клубига ўтиш вариантига ижобий қарайди.

Ҳозирда «Бешиктош» ва «Бавария» клублари трансфер суммаси бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Нюбел сўнгги уч мавсумни ижара асосида «Штутгарт» сафида ўтказди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 70 та гол ўтказиб юборди ва 14 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Нюбелнинг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар