Live
2
Ўзбек

Модрич Марадонанинг рекордини ортда қолдирди

Футбол
27 июн, 17:55
Хорватия сардори Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ўйинлар сони бўйича афсонавий аргентиналикни ортда қолдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Модрич Марадонанинг рекордини ортда қолдирди
Foto: Getty Images
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Хорватия Хорватия 2 : 1 Гана Гана

Хорватия миллий жамоаси сардори Лука Модрич Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида яна бир поғонага кўтарилди.

40 ёшли яримҳимоячи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Ганага қарши баҳсни асосий таркибда бошлади. Ушбу учрашув Модрич учун Жаҳон чемпионатларидаги 22-ўйин бўлди.

Натижада хорватиялик футболчи бу кўрсаткич бўйича Аргентина афсонаси Диего Марадонани ортда қолдирди. Марадона мундиалларда жами 21 та учрашувда майдонга тушган.

Ушбу рейтингда пешқадамлик Лионел Мессига тегишли. Аргентина сардори Жаҳон чемпионатларида 28 та ўйин ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар