Live
10
Ўзбек

Семенё: «Жамоа учун энг муҳими - 90 дақиқа давомида биргаликда ҳимояланиш»

Футбол
27 июн, 10:55
Гана миллий жамоаси етакчиси ЖЧ-2026 доирасидаги Хорватияга қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Семенё: «Жамоа учун энг муҳими - 90 дақиқа давомида биргаликда ҳимояланиш»
Фото: Getty Images
27.06.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Хорватия Хорватия - : - Гана Гана

Гана миллий жамоаси етакчиси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Хорватияга қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди.

Гана миллий жамоаси ҳужумчиси Антуан Семенё жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқич охирги тур доирасидаги Хорватияга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

Антуаннинг айтишига кўра, жамоанинг ҳозирги моделидаги энг муҳим жиҳат ҳимоядаги тартиб-интизом ва 90 дақиқа давомида жамоавий тўғри ҳаракатлар бўлиб қолмоқда .

«Яна ва яна жамоа учун энг муҳими - керакли натижага эришиш учун 90 дақиқа давомида биргаликда ҳимояланиш. Айнан шу ишни қилишимиз керак. Аввал мен ўйнаган жамоада етарлича ҳимояланардик. Шундай экан бунга кўникиб улгурганман», - деди Семенё.

«Жамоанинг барча аъзолари нима бўлаётганини яхши тушуниб турибди ва барчасидан мамнун. Бироқ биз олдинга ўтиб кетишимиз керак эмас», - қўшимча қилди форвард.

Маълумот учун, Англия ва Гана ҳисобида 4 тадан очко бор. Хорватларда 3 очко, Панамада — эса 0.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар