Бугун
28
Ўзбек

Андерсон «Манчестер Сити»да қанча маош олиши маълум

Футбол
27 июн, 17:22
23 ёшли футболчи «шаҳарликлар» билан беш йиллик шартнома имзолайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Андерсон «Манчестер Сити»да қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби Эллиот Андерсоннинг трансферини эълон қилишга жуда яқин.

The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар беришича, англиялик 23 ёшли футболчи «шаҳарликлар» билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Футболчи янги жамоасида ҳафтасига тахминан 350 минг евро маош олади. Бу эса клубда энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.

Ўтган мавсумда яримҳимоячи барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар