Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити» Тонали билан музокарага киришди

Футбол
27 июн, 12:06
«Шаҳарликлар» вакиллари Тоналининг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Манчестер Сити» Тонали билан музокарага киришди
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Telegraph Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» вакиллари Тоналининг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Бироқ клуб ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган. «Манчестер Сити» «Ноттингҳэм Форест»дан Эллиот Андерсоннинг трансфери якунланганидан сўнг битимга фаол киришишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳам Тоналини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Ўтган мавсумда Тонали барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 53 та учрашувда иштирок этди, учта гол урди ва еттита самарали узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали мутахассислари ўйинчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар