Бугун
28
Ўзбек

«Комо» Чалоба учун таклиф юборди, аммо «Челси» рад этди

Футбол
27 июн, 14:01
Лондон клуби ҳимоячиси учун 25 миллион евро етарли эмаслигини маълум қилган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Комо» Чалоба учун таклиф юборди, аммо «Челси» рад этди
Foto: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби «Челси» ҳимоячиси Трево Чалобани трансфер қилиш бўйича расмий таклиф юборди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Комо»нинг 25 миллион евролик таклифи Лондон клуби томонидан қабул қилинмаган. «Челси» футболчини юқорироқ нархда сотишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, «кўклар» Чалобага бошқа клублар ҳам қизиқиш билдираётганидан хабардор. Хусусан, Миланинг «Интер» клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда ва трансфер имкониятини ўрганмоқда.

Трево Чалобанинг келажаги ёзги трансфер ойнасининг муҳим мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар