«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруа фаолиятини «Челси»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчининг трансфер қиймати тахминан 55 миллион еврони ташкил этади. Шартнома жаҳон чемпионатидан сўнг амалга оширилиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Арсенал» ҳам Лакруанинг атрофидаги вазиятни кузатиб бораётгани хабар қилинганди.
Шунингдек, «Челси» Рамонни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳам хабар қилинганди.