Бугун
28
Ўзбек

Гринвуд «Рома»га ўтишни истамоқда

Футбол
27 июн, 13:48
«Марсел» Мейсон учун тахминан 55 миллион евро талаб қилмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Гринвуд «Рома»га ўтишни истамоқда
Фото: Getty Images

«Марсел» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича ўзининг устувор вариантини танлади.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, англиялик 24 ёшли футболчига «Фенербаҳче», «Ал Ҳилол» ва «Рома» қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ футболчининг ўзи Рим клубига ўтишни афзал кўрмоқда ва «бўрилар»дан янги таклиф кутаяпти.

«Марсел» Гринвуд учун тахминан 55 миллион евро талаб қилмоқда. Ушбу сумманинг 40 фоизи эса футболчининг аввалги клуби — «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлади.

Кутилишича, яқин вақт ичида «Рома» 45–50 миллион евро атрофида расмий таклиф юборади.

Гринвуд ўтган мавсум «Марсел» сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар