Оptа суперкомпютери ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Португалия ва Колумбия жамоалари ўртасидаги учрашув учун ғалаба эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди.
Оpta Analyst маълумотига кўра, Португалия жамоасининг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 48,9 фоизни ташкил этади.
Колумбиянинг ғалаба қозониш имконияти эса 26 фоизга баҳоланган.
Икки турдан сўнг Колумбия 6 очко билан K гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Португалия эса 4 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Португалия ва Колумбия ўртасидаги учрашув 28 июн куни бўлиб ўтади.