Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Миср ва Эрон (1:1) ўртасидаги баҳсда Эроннинг бекор қилинган голига муносабат билдирди.
«Одамлар нега VARга ишонмай қўяётганининг сабаби мана шу. Бизга бу тизим яққол ҳакамлик хатоларини бартараф этиш учун яратилгани айтилганди. Аммо у футболнинг энг катта саҳнасида янада кўпроқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.
Такрорий лавҳани қайта-қайта кўрдим, аммо ҳамон қандай қилиб офсайд қайд этилганини тушунмадим. Агар мамлакат тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган голни бекор қилаётган бўлсангиз, бунга 100 фоиз ишончингиз бўлиши керак, мониторга қараб тахмин қилишингиз эмас.
Миллионлаб эронликлар тарихий лаҳзани нишонлаётганди. Аммо бир неча сония ичида ҳакамлар бригадаси уларнинг қувончини тортиб олди. Улар шунчаки голни бекор қилишмади, балки бутун бир халқнинг орзусини ўғирлашди», — деди Ибраҳимович.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 90+3-дақиқасида Шожа Халилзода Миср дарвозасини ишғол қилганди. Бироқ бош ҳакам Шимон Марчиняк VAR тавсиясидан сўнг голни офсайд сабаб бекор қилган эди.