Бугун
28
Ўзбек

Миср бош мураббийи: «Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

Футбол
27 июн, 14:34
Ҳусам Ҳасан жамоаси ЖЧ-2026 плей-оффига ишонч билан йўл олганини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Миср бош мураббийи: «Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз»
Foto: Getty Images
03.07.2026, 14:00 Жаҳон чемпионати Австралия Австралия - : - Миср Миср

Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасан ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаганимиздан фахрланамиз. Бу жуда қийин йўл бўлди ва плей-оффга чиқиш биз учун катта шараф.

Футболчиларимиз мухлисларга катта қувонч улашди ва бунинг учун улардан миннатдорман. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва исталган рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз», — деди Ҳасан ФИФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Миср гуруҳ босқичида Белгия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, Янги Зеландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Эрон билан ҳам 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

5 очко жамғарган мисрликлар тўплар нисбатига кўра Белгиядан ортда қолиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа 1/16 финалда Австралияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Австралия Австралия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар