Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон учрашуви олдидан кучлар нисбати сунъий интеллект ёрдамида баҳоланди.
Opta суперкомпютери 25 мингта виртуал ўйин моделлаштириб, эҳтимолий натижаларни ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, ушбу баҳсда устунлик Конго миллий жамоаси томонида: африкаликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 48,9 фоизга баҳоланган.
Ўзбекистоннинг ютишига 26,8 фоиз, дуранг қайд этилишига эса 24,3 фоиз эҳтимол берилган.
Маълумот учун, Конго ДР бир очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон эса икки ўйиндан сўнг бирорта очкосиз 4-поғонада. Бу беллашув Тошкент вақти билан соат 04:30да бошланади.