Live
1
Ўзбек

Каннаваро: «Конго ДРга қарши баҳс биз учун энг қулай учрашув»

Футбол
27 июн, 13:28
Ўзбекистон бош мураббийи ЖЧ-2026даги ҳал қилувчи ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Каннаваро: «Конго ДРга қарши баҳс биз учун энг қулай учрашув»
Foto: O'FA
27.06.2026, 19:30 Жаҳон чемпионати Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго ДРга қарши бўладиган учрашув олдидан ўз кутилмаларини айтди.

«Конго ДР кучли жамоа. Уларнинг таркибида тажрибали ва жисмонан жуда бақувват футболчилар бор. Шунга қарамай, бу баҳс биз учун имкониятлар нуқтаи назаридан энг қулай учрашув.

Гуруҳ босқичига қуръа ташланганида Колумбия ва Португалияга қарши ўйнаш қийин бўлишини билардим. Энди эса биз учун нисбатан қулайроқ рақибга қарши майдонга тушамиз», — деди Каннаваро ФИФА расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки икки турда Колумбияга 1:3, Португалияга эса 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Конго ДР ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 28 июн куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерcедес-Бенз Стэдиум»да бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар