Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган «Навбаҳор» клуби илк назорат учрашувини ўтказди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «лочинлар» Озарбайжоннинг «Зира» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Наманганликлар сафида голлар Диёр Холматов, Қувондиқ Рўзиев ва Муҳаммадали Усмонов ҳисобига ёзилди.
Назорат ўйини
Навбаҳор – Зира 3:1
Голлан: Диёр Холматов, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммадали Усмонов.