Бугун
28
Ўзбек

«Челси» Гарначони сотиш ниятида эмас — манба

Футбол
27 июн, 14:30
Футболчининг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар амал қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Гарначони сотиш ниятида эмас — манба
Фото: Getty Images

«Челси» клуби Алехандро Гарначо билан ёзда хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.

Манбага кўра, «кўклар» раҳбарияти аргентиналик 21 ёшли вингернинг биринчи мавсуми омадсиз кечганига қарамай, унинг салоҳиятига ишонишда давом этмоқда.

Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар амал қилади.

У ўтган мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Голларининг олтитаси Англия кубоги ва Лига кубоги баҳсларига тўғри келди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар