Бугун
28
Ўзбек

Тарханов: «Ўзбекистон миллий жамоасига эътироз билдириш мумкин эмас»

Футбол
27 июн, 14:45
Россиялик мутахассис мундиалдаги илк иштирокни ижобий баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Тарханов: «Ўзбекистон миллий жамоасига эътироз билдириш мумкин эмас»
Foto: Getty Images
27.06.2026, 19:30 Жаҳон чемпионати Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Россиялик мураббий Александр Тарханов Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Уларга эътироз билдириш мумкин эмас. Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди. Мундиалда иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ. Жамоа муҳим тажриба орттирди ва кейинги Жаҳон чемпионатига янада яхшироқ тайёр бўлади.

Аммо бу сафар плей-оффга чиқишлари қийин. Улар жуда кўп гол ўтказиб юборишди», — деди Тарханов «Матч ТВ» телеканалига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда Колумбияга 1:3 ва Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фабио Каннаваро шогирдлари сўнгги турда Конго ДРга қарши майдонга тушади. Оқ бўрилар плей-офф учун назарий имкониятларини сақлаб қолган бўлса-да, тўплар нисбатидаги салбий фарқ вазифани анча мураккаблаштириб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар